Бугун 12 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбек навоийшунослигида катта йўқотиш: Ўзбекистон Қаҳрамони Суйима Ғаниева вафот этди

A A A
Ўзбек навоийшунослигида катта йўқотиш: Ўзбекистон Қаҳрамони Суйима Ғаниева вафот этди

Бугун, 1 сентябрь куни 86 ёшида Ўзбекистон Қаҳрамони, таниқли навоийшунос олима Суйима Ғаниева вафот этди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири ўз манбасига таянган ҳолда.

Олима узоқ давом этган касаллик туфайли оламдан ўтганлиги айтилмоқда.

Суйима Ғаниева навоийшунос олима, меҳнатлари нафақат Ўзбекистон балки Россия, Туркия, Эрон, Тожикистон, Озарбайжон каби давлатларда таниқли бўлган шарқшунос-олимадир.

Суйима Ғаниева 1992 йилда Беруний номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган, шу йилнинг ўзида "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотланган. 2008-йилда олимага "Буюк хизматлари учун" ордени топширилган. 

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг Мумтоз филология кафедраси профессори Суйима Ғаниевага 2015 йил 25 август куни Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов фармони билан Ўзбекистон Қаҳрамони унвони билан Олий нишон - Олтин юлдуз медали топширилган.

Ғаниева 500дан ортиқ илмий ишлар муаллифи.

Хабар қилинишича, Суйима Ғаниева бугун, 1 сентябр куни "Чиғатой" қабристонида дафн этилади.

 

Киритилди: 14:45 01.09.2018. Ўқилди: 1704 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!