Ўзбек футболи фахрийси Шамил Яфаров 75 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан бугун юбилей тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда яқин ва узоқ ўтмишнинг футбол юлдузлари, фахрийлар, жамоатчилик вакиллари, шунингдек, Шамил Яфаровнинг яқинлари иштирок этди. ЎФА фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов унинг узоқ ва сермаҳсул фаолиятини ёдга олди. Унинг ҳаёт йўли ёшлар учун намуна бўлиши алоҳида таъкидланди. Миннатдорчилик рамзи сифатида турли ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.