Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

"Uzavto Motors" монополияси ўзбекистонликларни кулгуга қолдирмоқда

"Uzavto Motors" монополияси  ўзбекистонликларни кулгуга қолдирмоқда

"Uzavto Motors" монополияси ўзбекистонликларни кулгуга қолдирмоқда, деб ёзади депутат Расул Кушербаев.

Масалан, Қозоғистоннинг асосий тв каналларидан бири "Хабар 24" навбатлар ҳақида лавҳа тайёрлабди.

"Олдиндан пулини тўлаб қўйиб автомобилини ола олмаётган ўзбекистонликлар сафи 30 мингдан ортди... Шунга қарамай компания Тожикистонда ўз дилерлик пунктини очган", дейилади хабарда.

Мамлакат ичида ҳурмати деярли қолмаган монолистдан халққа фойда йўқлиги аллақачон маълум бўлган. Хатто Президент Шавкат Мирзиёев ҳам бу ҳақида айтиб ўтган.

Шунча зарари етмагандек ушбу "имтиёзхўр монополист"нинг халқаро ҳамжамият ва ҳорижда ҳам мисқоллаб йиғилган мамлакат обрўси, имиджини тушириб, ўзбекистонликларни бошқа халқлар олдида кулгуга қолдираётгани аламли!

❗️Ҳақини тўлаб, автомобилини ололмаётган истеъмолчиларга автомобил етказиб бериш имконияти йўқ бўлса, айни вақтда ҳориж автомобилларига нисбатан божларни тушириш энг тўғри йўл. Буни ҳукуматдаги амалдор ва мутахасссислар қўллаб-қувватлашлари керак.

Киритилди: 11:36 22.09.2021. Ўқилди: 8520 марта. Фикрлар сони: 22 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!