АҚШ Украинадаги можарони тугатишга интилмоқда, деди Россия президенти Владимир Путин.
У бу ҳақда "Валдай" халқаро мунозара клубининг XXIII йиллик йиғилиши ялпи мажлисида гапирди.
"Агар АҚШ можарони тугатишга интилаётган бўлса, кўриниб турибдики, Европанинг кўплаб давлатлари... Россияга нисбатан тажовузкор сиёсатнинг ташаббускорлари бўлиб чиқмоқда", — деди Путин.