Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

"Уй ва автомашинада менинг ҳам улушим борми?.."

"Уй ва автомашинада менинг ҳам улушим борми?.."

— Турмуш ўртоғим яқинда вафот этди, мен иккинчи оиласиман, қонуний никоҳдан ўтганмиз. Биринчи турмушидан қонуний ажрашган, 3 нафар фарзанди бор. Турмуш ўртоғимнинг номида  икки хонали квартира ва автотранспорт бор. Икки хонали квартирани сотиб олишганида биринчи аёли билан қонуний никоҳда бўлган. Автомашинани сотиб олганида никоҳда бўлмаган. Уй ва автомашинада менинг ҳам улушим борми?

— Марҳумнинг биринчи навбатдаги меросхўрлари таркибига унинг ота-онаси, турмуш ўртоғи ва барча фарзандлари киради, демак , меросхўрлар таркибига Сиз ҳам кирасиз. Агар турмуш ўртоғингиз биринчи аёллари билан ажрашган бўлса, биринчи аёли меросхўрлар таркибига кирмайди, фақат у аёлнинг турмуш ўртоғингиздан бўлган фарзандлари меросхўрлар таркибига киради.

Яна бир нарсага эътибор беринг, мол-мулклар биринчи аёли билан никоҳи давомида сотиб олинган бўлса, биринчи аёлининг мол-мулкларнинг 1/2 қисмига нисбатан эгалик ҳуқуқи бор. Биринчи турмушидан бўлган фарзандлари  2-хонали квартиранинг онасининг улуши бўлган 1/2 қисмига ҳамда отасининг улушининг 1/2-қисмига даъво қилиши мумкин. Қолган қисми барча меросхўрлар ўртасида тенг бўлинади. Сизнинг  марҳумга тегишли автотранспортда ½ -қисмида улушингиз бор.

Киритилди: 19:15 29.04.2021. Ўқилди: 2803 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!