Бугун 29 сентябрь, 2023 йил, жума

O'ZB

Уй қуриб бераман: Тошкентда МЧЖ раҳбари 23 нафар фуқаронинг 4 млрддан ортиқ пулини еб юборди

Уй қуриб бераман: Тошкентда МЧЖ раҳбари 23 нафар фуқаронинг 4 млрддан ортиқ пулини еб юборди

Яшнобод туманидаги уй-жой билан боғлиқ фирибгарлик содир қилинганлиги ҳақидаги мақолада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилди.

Аниқланишича, "Z.G." МЧЖ раҳбари А.А. хонадон сотиб олиш истагини билдирган 23 нафар фуқаролар билан сохта олди-сотди шартномалари тузиб, фуқароларнинг жами 4 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, қурилишни тугатмасдан, хонадонларни фуқароларга расмийлаштириб бермасдан, ўзганинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш учун ички ишлар органига юборилди.

Киритилди: 19:53 18.09.2023. Ўқилди: 1225 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!