Хитойда ёш ўқитувчи ҳаддан ташқари кўп ишлаш ва 400 нафар ўқувчига таълим бериш мажбурияти туфайли ўз хонасида вафот этди.
South China Morning Post маълумотларига кўра, тахминан 30 ёшлардаги Ли фамилияли эркак 5 йил давомида Ухандаги бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчилари учун инглиз тили ва математика курсларини таклиф этувчи таълим компаниясида фаолият юритган
Газета ёзишича, ўқитувчининг қаллиғи у билан боғланишга муваффақиятсиз уринишларидан сўнг, у эрталаб ўз хонасида ҳушсиз ҳолда топилган, кейинроқ эса юрагининг тўсатдан тўхтаб қолиши натижасида вафот этгани аниқланган. Таъкидланишича, ҳозирда ўқитувчининг ўлими иш билан боғлиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тайёрланмоқда.