Grok ишлаб чиқувчилари ноўрин хатти-ҳаракат учун узр сўрашади. Гап шундаки, ушбу сунъий интеллект модели ўз жавобларида сиёсатчиларни ҳақорат қилган ва антисемитистик риторика келиб чиққан.
Компания Туҳматга қарши лига томонидан антисемитизмда айбланганидан сўнг Х ижтимоий тармоғидаги Grok AI чатботининг баҳсли баёнотлари ўчириб ташланган. Чат-бот сиёсатчилар, жумладан Полша ва Туркия расмийлари шаънига ноўрин гаплар ёзган эди.