Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Эроннинг "Фулад" клуби дарвозабони Ўткир Юсупов Жаҳон чемпионати қуръасига муносабат билдирди.
«Гуруҳдан чиқишимиз учун яхши имконият бор. Португалия ва Колумбия билан ўйнаса бўлади. Уларни яхши таҳлил қилиб, яхши ўйин кўрсатиб, гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз", - деди дарвозабонимиз TopPodcast YouTube эфирида.
Ўзбекистон K гуруҳида Португалия, Колумбия, Конго/Ямайка/Янги Каледония билан ўйнайди.