Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўтган йили хориждан 483 нафар мигрантнинг жасади қайтди

Ўтган йили хориждан 483 нафар мигрантнинг жасади қайтди

Ўтган йилда хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширган 483 нафар ўзбекистонликнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди. Уларнинг 474 нафари Россиядан, қолганлари Туркия, Корея ва Қозоғистондан қайтарилган. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги раҳбарияти 17 январь куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Миграция агентлиги бошқарма бошлиғи Нигора Исроилованинг маълумотига кўра, хорижда вафот этган фуқароларнинг жасадларини қайтариш харажатлари давлат томонидан қопланади.

Харажатлар қайси давлатдан қайтарилишига боғлиқ ҳолда ўзгаради. Россиядан жасад қайтариш учун 1 000 АҚШ доллари сарфланса, Англиядан 4—5 минг доллар, Япония ёки Кореядан 9—10 минг долларгача маблағ керак бўлади.

“Ўзбекистон фуқароси бўлса, бўлди. Қаерда бўлишидан қатъи назар, мурожаат қилинса, жасад ватанига қайтарилади”, — деди Исроилова.

Киритилди: 02:32 19.01.2025. Ўқилди: 1394 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!