Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Усмон Дембеле жароҳат сабаб Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичини ўтказиб юборади

Усмон Дембеле жароҳат сабаб Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичини ўтказиб юборади

Усмон Дембеле клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати стартини ўтказиб юборади.

"ПСЖ" ва Франция терма жамоаси вингери Испанияга қарши Миллатлар лигаси 4:5 нимчорак финалида жароҳат олди.

RMC Sport хабарига кўра, футболчининг тикланиши 2-3 ҳафта давом этади. У 14 июнь куни бошланадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичини ўтказиб юборади, бироқ парижликлар гуруҳдан чиқса, плей-оффда иштирок этиши мумкин.

Бредли Баркола ҳам тиззасидан жароҳат олди ва Миллатлар лигаси учинчи ўрин учун Германияга қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборади, аммо 15 июнь куни клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр бўлади.

Киритилди: 23:33 07.06.2025. Ўқилди: 725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!