Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлигига Эркин Муҳитдинов директор этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у 2024 йилнинг декабридан буён вазирликнинг Ўрмон, биохилма-хиллик ва экотуризм сиёсатини юритиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаётган эди.
Эркин Муҳитдинов 1976 йилда Андижон вилоятида туғилган. 1997 йилда Андижон иқтисод бошқарув институти (бакалавр), 2000 йилда Банк-молия академияси (магистратура), 2007 йилда эса Япониядаги Ривожланаётган иқтисодиётлар институти олий мактабини тамомлаган.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари, Оҳангарон тумани ҳокими, Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.