Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ургутда меъёридан ортиқ сомон ортиб кетаётган машинадаги сомонлар ёниб кетди

Ургутда меъёридан ортиқ сомон ортиб кетаётган машинадаги сомонлар ёниб кетди

2022 йилнинг 9 июнь куни соат 10:00 ларда Ургут туманининг Гулистон МФЙ ҳудудида Жиззах вилояти Зомин туманида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро Х.Ж.га тегишли бўлган "ЗИЛ" русумли транспорт воситасига ортилган 400 дона сомон преси ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Сагдуллаев хабар берди.

Ёнғиннинг сабаби: ҳайдовчи юк машинасига меъёрлардан ортиқ баландликда сомон ортгани учун ҳаракатланиб кетаётган вақтида электр тармоқларидаги симларга тегиб қолган.

Шундан сўнг, улар электр симини тепага кўтармоқчи бўлишганида қисқа туташув ҳамда чақнаш содир бўлган ва сомон тойлар ёниб кетган.

Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:56 10.06.2022. Ўқилди: 3503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!