Бугун 24 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ургутда мактаб ўқувчиси 5 яшар қизни машинада уриб, воқеа жойидан қочиб кетди

Ургутда мактаб ўқувчиси 5 яшар қизни машинада уриб, воқеа жойидан қочиб кетди

Самарқанд вилоятида вояга етмаган ҳайдовчи иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, 22 март куни соат тахминан 11:55 да Ургут туманидаги “Чор чинор” маҳалласида Gentra русумли автомобиль 5 ёшли қизчани уриб юборган.

Ҳодисани содир этган ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетиб, жабрланувчини хавфли ҳолатда қолдирган.

Тезкор чоралар натижасида ҳуқуқбузар аниқланган. Маълум бўлишича, у маҳаллий мактаблардан бирининг 11-синф ўқувчиси бўлиб, транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқарган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш материаллари судга юборилган. Автомобиль эса жарима майдонига жойлаштирилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган 5 ёшли қизча шифохонага ётқизилган.

Киритилди: Бугун 12:45. Ўқилди: 459 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!