Бугун 16 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ Украинада Starlink тизими чекланишига алоқаси йўқлигини билдирди

АҚШ Украинада Starlink тизими чекланишига алоқаси йўқлигини билдирди

АҚШнинг юқори лавозимли амалдори Axios нашрига Вашингтон Украинада Starlink сунъий йўлдош алоқаси чекланишига алоқадор эмаслигини маълум қилди. Аввалроқ Украина ўз Қуролли кучлари учун Starlink алоқаси чекланганини билдирган эди.

Axios маълумотига кўра, Украина президенти Володимир Зеленскийнинг маслаҳатчилари Оқ уй, АҚШ Марказий разведка бошқармаси (CIA) ва Пентагонга мурожаат қилиб, Starlink хизматларини чеклаш бўйича қарор қабул қилинган-қилинмаганини аниқлашга уринган.

Оқ уй вакиллари АҚШ ҳукумати SpaceX компанияси фаолиятини назорат қилмаслигини билдирган. Шу билан бирга, АҚШ маъмурияти воқеа сабабларини аниқлаш учун SpaceX билан боғланишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 11:17 15.10.2026. Ўқилди: 793 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!