Американинг SpaceX компанияси асосчиси Илон Маск АҚШ Украинага катта миқдорда молиявий ёрдам кўрсатганига қарамай, Киевнинг Вашингтон ва Москва ўртасидаги ёқилғи келишувига муносабатидан хавотир билдирди.
Маск X ижтимоий тармоғида америкалик сиёсий шарҳловчи Майк Серновичнинг эълон қилган постига муносабат билдирди. Сернович АҚШ солиқ тўловчилари ҳисобидан Украинага 250 миллиард доллардан ортиқ ёрдам ажратилганига қарамай, Киев миннатдорлик билдирмаётганини иддао қилган.
«Бу хавотир уйғотади», — деб ёзди Маск мазкур хабарга жавобан.
Шунингдек, тадбиркор Украина президенти Владимир Зеленскийни яна бир бор ўз лавозимидан кетишга чақирди.
Бундан бир кун аввал Зеленский британиялик журналист Пирс Морганга берган интервьюсида Украина АҚШни ҳамкор сифатида йўқотиб бораётганини таъкидлаган эди.