Бугун 16 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Рашид Маликовнинг фильми Москвада бош совринни қўлга киритди

Рашид Маликовнинг фильми Москвада бош совринни қўлга киритди

Ўзбекистонлик режиссёр Рашид Маликовнинг фильми Х халқаро «Евросиё кўприги» кинофестивалида энг яхши бадиий фильм деб топилди. 5–9 октябрь кунлари Москвада ўтказилган юбилей фестивалида 14 мамлакатдан фильмлар иштирок этди.

🎬 Инсон тақдири ҳақидаги ҳикоя халқаро эътирофга сазовор бўлди.

Фильм ҳаётдаги қийинчиликларни енгиб, яшашдан янги маъно излаётган аёл ҳақида ҳикоя қилади. Унда инсоннинг ички кечинмалари, синовлар қаршисида ўзини йўқотмаслик ва ҳаётини қайтадан қуришга интилиши акс этган.

Мазкур фильмнинг жаҳон премьераси 2025 йил ноябрь ойида Қоҳира халқаро кинофестивалида бўлиб ўтган. 2026 йил июль ойида эса Сочидаги «Евразия Кинофест» фестивалида «Энг яхши сценарий» мукофотини қўлга киритган.

🌍 Халқаро эътирофдан янги ҳамкорликлар сари

Рашид Маликов айни пайтда Контент маркази билан ҳамкорликда 2027 йил 4–5 февраль кунлари Тошкентда илк бор ўтказиладиган Tashkent Content Market халқаро тадбирига тайёргарлик кўришда иштирок этмоқда.

Бундай халқаро майдонлар ўзбек киноижодкорлари учун хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни кенгайтириш, ўз лойиҳаларини жаҳон бозорига олиб чиқиш ва янги ижодий ҳамкорликларни йўлга қўйиш имконини беради.

Киритилди: 10:06 15.10.2026. Ўқилди: 677 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!