Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Урганчда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона фош этилди

Урганчда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона фош этилди

"Ўзэнергоинспекция" Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Урганч шаҳрида "Қ. Ғ." МЧЖга қарашли савдо дўкони электр қурилмаларини ҳисоблагичдан ташқари тармоққа улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2 миллиард 969 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:15 16.12.2025. Ўқилди: 396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!