Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Урганч шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ қўлга тушди

Урганч шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ қўлга тушди

“Ўзэнергоинспекция” Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Урганч шаҳрида "С. П. Т." МЧЖга қарашли бинонинг электр қурилмалари ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2 миллиард 426 миллион сўмлик зарар етказилган.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:43. Ўқилди: 410 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!