Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Буюк Британия собиқ шазодаси ҳибсга олинди

 Буюк Британия собиқ шазодаси ҳибсга олинди

Буюк Британия собиқ шазодаси Эндрю зўравонлик ва лавозимини суиистеъмол қилишда гумонланиб ҳибсга олинди — BBC.

Буюк Британия полициясининг маълум қилишича, собиқ шаҳзода Эндрю жинсий жиноятларда айбланган америкалик молиячи Жеффри Эпштейнга махфий ҳужжат ва маълумотларни тақдим қилгани туфайли қўлга олинган.

АҚШда эълон қилинган Эпштейн иши бўйича ҳужжатлар тўпламидан маълум бўлишича, Буюк Британия қироли Чарлз III нинг укаси Эндрю Жеффри Эпштейнга Сингапур, Гонконг ва Вьетнамга қилган сафарлари бўйича ҳисоботлар ва инвестиция имкониятларига оид махфий тафсилотларни етказган.

Собиқ шаҳзода Эпштейн билан алоқалари сабабли барча унвонлардан маҳрум қилинган. 66 ёшли Эндрю барча айбловларни рад этиб, ҳеч қандай қонунга хилоф иш қилмаганини таъкидлаб келади.

Киритилди: Бугун 16:20. Ўқилди: 542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!