Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда 4 минг км магистрал йўллар автобанга айлантирилади

Ўзбекистонда 4 минг км магистрал йўллар автобанга айлантирилади

Ўзбекистонда 2026 йилга мўлжалланган ислоҳотлар дастурига мувофиқ 4 минг километр магистрал йўл халқаро талабларга мос автобанларга (бу юқори тезликда ҳаракатланиш учун мўлжалланган замонавий автомобил йўли ҳисобланади) айлантирилади.

Режага кўра, қуйидаги йўналишлар босқичма-босқич модернизация қилинади:
— Андижон – Қўнғирот
— Tошкент – Tермиз
— Самарқанд – Шаҳрисабз
— Oлот – Сариосиё

Лойиҳалар давлат бюджети ва халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё ҳудудларидаги 300 км га яқин йўллар реконструкция қилинади.

Натижада йўлларнинг ўтказиш қобилияти ошади, юк кўтариш даражаси 13 тоннагача кўпаяди, ҳаракат вақти 6 соатга қисқаради ва эксплуатация харажатлари икки баробарга камайиши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 18:01. Ўқилди: 427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!