Буюк Британия ҳукумати АҚШнинг Эронга ўз ҳаво базаларидан зарбалар йўллашига рухсат беришдан бош тортмоқда. The Times бу ҳақда манбаларга асосланиб хабар берган.
Газетанинг таъкидлашича, АҚШнинг Эронга зарба бериш режалари Глостершир штатидаги Фейрфорд ва Ҳинд океанидаги Диего Гарсия оролидаги Британия ҳаво базаларидан фойдаланишни ўз ичига олади.
Бир кун олдин Трамп Буюк Британия бош вазири Кир Стармерни Диего Гарсия оролини Маврикийга бермасликка чақирган эди, чунки у ерда стратегик аҳамиятга эга АҚШ ҳарбий базаси жойлашган.
Ҳар иккала объект ҳам АҚШ ҳаво кучлари томонидан кўп йиллардан бери фойдаланиб келинмоқда (масалан, Фейрфорд Европада жойлашган АҚШнинг оғир бомбардимончи самолётларига мезбонлик қилади). Бироқ, Буюк Британия ва АҚШ ўртасидаги узоқ муддатли келишувга кўра, америкаликлар томонидан ҳарбий операциялар учун улардан фойдаланиш Британия расмийларининг олдиндан розилигини талаб қилади.
Британия ҳукуматининг позицияси халқаро ҳуқуққа кўра, зарбани амалга оширган томон ва уни қўллаб-қувватлаган томон ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқлиги билан изоҳланади. Нашрнинг фикрича, Британия расмийлари АҚШ Эронга зарба бериш орқали халқаро ҳуқуқни бузишдан қўрқади.