Газета манбаларига кўра, Трамп маъмуриятидаги расмийлар Уолц "ҳарбий ҳаракатларга мойилликни оширишга" уринмоқда ва исроилликлар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда, деб ҳисоблашган.
"АҚШ президенти Уолцнинг бу ҳаракатларидан ғазабланган, чунки у Трампнинг урушларни якунлаш ҳақидаги сайловолди ваъдаларига қарамай, Нетаняҳунинг Эронга зарба бериш режаларини қўллаб-қувватлаган. Мазкур масала Оқ уйда феврал ойидаги йиғилиш олдидан муҳокама қилинган", деб ёзади WP.