Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Умрага борган 170 дан ортиқ ўзбекистонлик Ватанга қайтолмай қолди

Умрага борган 170 дан ортиқ ўзбекистонлик Ватанга қайтолмай қолди

Макка шаҳридаги “Kanari” ва “Al-Ayam Elite” меҳмонхоналарида 170 нафардан ортиқ ўзбекистонлик зиёратчи қайтишни кутиб турибди.

Маълум бўлишича, улар ноқонуний ташкил этилган умра сафарлари сабаб муаммога дуч келган. Орасида кекса ва турли сурункали касалликка чалинганлар ҳам бор.

Дипломатлар ҳолатни назоратга олган, аммо жараён вақт олиши мумкин. Зиёратчиларга имкони бўлса, ўз ҳисобидан авиачипта олиб қайтиш тавсия этилган.

Шунингдек, фуқароларга уларни алдаган шахслар устидан Ватанга қайтгач мурожаат қилиш мумкинлиги айтилган.

Киритилди: 11:43 06.04.2026. Ўқилди: 3392 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!