Бугун 19 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Умар Кремлёв Россия спортчиларини халқаро ареналарда ҳимоя қилмоқчи

Умар Кремлёв Россия спортчиларини халқаро ареналарда ҳимоя қилмоқчи

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв Россия спортчиларини халқаро ареналарда ҳимоя қилиш ҳақида фикр билдирди.

"Барча федерацияларга шунчаки айтмоқчиман — қўрқманглар. Спортчиларни ҳимоя қилиш учун олға юриш керак. Агар бизга тўсиқ бўлса, уни ёриб ўтиш лозим — барчамиз байроқ ва мадҳия билан чиқишимиз керак. Агар бу бўлмаса, биз параллел мусобақалар ўтказамиз.

Биз — Халқаро бокс ассоциацияси — Халқаро олимпия қўмитасидан ажралиб чиқдик. Энди жаҳон чемпионатини Олимпиададан ҳам муҳим деб эълон қилдик. Негаки, биз боксни бутун дунё бўйлаб ривожлантиряпмиз. Қайси чемпионат асосий бўлиши керак? Албатта, бизники. Олимпия футболи ҳақида ҳеч ким гапирмайди-ку.

Биз ўз ўйинимизни ўйнашимиз керак. Ассоциация низомини ҳимоя қилиш зарур. Ҳозир бокс ассоциацияси шуни қилди. Ҳомийлар жаҳон чемпионатига келишди — фақат телехуқуқлар $30 млн туради. Келаси йил бу рақамни $150 млн гача етказамиз. Биз аслида FIFA қилган ишни такрорладик — ажралиб чиқдик ва жаҳон чемпионатини Олимпиададан муҳимроқ қилдик", — деди Кремлёв.

Киритилди: 12:25 16.10.2025. Ўқилди: 773 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!