Қаршининг "Насаф" клуби жорий қишда бир қатор етакчилари билан хайрлашади.
TopPodcast | O'zbek Futboli телеграм-канали хабарига кўра, қаршиликларни қишда Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров ва Ҳусайн Норчаев тарк этади.
Манба Насруллаев ва Бозоров фаолиятини Тошкент клубида давом эттиришини ёзмоқда.
Ҳозирда қаршиликлар Суперлига турнир жадвалида 56 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи ўриндаги "Нефтчи" ҳисобида 51 очко ва яна 1 қўшимча ўйин бор.