Бугун 10 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ультиматум? Россия Пашинян бош вазир бўлиб турган экан, Арманистонга босим ўтказишда давом этади

Ультиматум? Россия Пашинян бош вазир бўлиб турган экан, Арманистонга босим ўтказишда давом этади

Арманистон бош вазири Никол Пашинян лавозимда қолар экан, Россия Арманистонга нисбатан савдо-иқтисодий соҳада ҳеч қандай енгиллик бермайди. Бу ҳақда Россия Давлат думасининг МДҲ ишлари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Константин Затулин маълум қилди.

Россия ОАВлари Москва Ереван билан савдо-иқтисодий алоқаларга қўшимча чекловлар жорий этиши мумкинлиги ҳақида хабар берди. Улар орасида икки давлат ўртасидаги пул ўтказмаларини чеклаш, транспорт қатновларини қисқартириш, энергия ресурслари нархларини ошириш, Арманистон маҳсулотлари импортини янада камайтириш, шунингдек, Россияда ишлаётган Арманистон фуқароларини депортация қилиш каби чоралар тилга олинмоқда.

«Мен депортация билан боғлиқ қандайдир чораларни қўллашга сабаб бўлишини истамайман, чунки бу одамларга дахл қилади. Фақат шуни айтишим мумкинки, савдо-иқтисодий алоқаларнинг ёмонлашуви Арманистон ҳукуматининг сиёсати билан чамбарчас боғлиқ. Улар аввалги иттифоқларга хиёнат қилиб, бизнинг рақибларимиз билан иттифоқ тузишни режалаштирмоқда.

Вақти-вақти билан алоқалар бўлиб турганига қарамай, Пашинян ҳокимиятда экан, ҳеч қандай енгиллик бўлмайди. Албатта, Пашиняннинг сиёсий курсiga таъсир ўтказиш мумкин. Акс ҳолда у учрашувларга интилмаган ва Россия билан муносабатлар сақланиб қоладигандек тасаввур уйғотишга уринмаган бўлар эди.

Шу билан бирга, жаноб Симонян Россияда янги сафарбарлик эълон қилинган тақдирда Арманистон кўчиб келувчиларни қабул қилишини айтмоқда. Пашиняннинг ўзи эса Арманистоннинг КХШТдан чиқарилишидан фақат хурсанд бўлишини билдирган.

Шундан кейин биздан қандайдир масалаларда ён беришни талаб қилишга фақат шантажчи уриниши мумкин. Биз эса Арманистон томонидан бўладиган шантажга асло берилмаймиз», — деди Затулин.

Депутат Затулин, шунингдек, Россиянинг талабларига қарамай, Никол Пашинян Арманистоннинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича референдум ўтказмаслигини қўшимча қилди.

Киритилди: 21:56 09.09.2026. Ўқилди: 777 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!