Бугун 27 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Украина можарани тугатиш учун ҳудудлар ва НАТОга аъзо бўлишдан воз кечиши керак

Украина можарани тугатиш учун ҳудудлар ва НАТОга аъзо бўлишдан воз кечиши керак

Украина можарони тугатиш учун муросага бориши, рус тилида сўзлашувчи аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудларга бўлган даъволаридан ҳамда НАТОга аъзо бўлиш ниятидан воз кечиши керак.

Бундай фикрни Буюк Британиянинг The Times газетаси шарҳловчиси Мэттью Пэррис билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Украина Қрим ва «аҳолининг аксарияти рус тилида сўзлашадиган шарқий ҳудудлар»га бўлган даъволаридан воз кечиши лозим. Пэррис, шунингдек, Москва бу масаладаги позициясини ҳисобга олган ҳолда, Киев НАТОга аъзо бўлишга интилмаслиги кераклигини таъкидлаган.

Журналистнинг қайд этишича, Украина бунинг ўрнига Европа Иттифоқига қўшилиши мумкин. У Украина хавфсизлигини кафолатлаш мақсадида мамлакат ҳудудида Европа давлатлари, АҚШ ва халқаро ташкилотлар кузатувчиларини жойлаштиришни таклиф қилган.

Пэррис Украина ҳудудлари масаласида Киев муросага бормаслиги кераклигини таъкидлаётган Британия ва Украина сиёсатчилари ҳамда экспертларининг позициясини реалликдан йироқ деб баҳолаган.

Унинг фикрича, бундай ёндашув Украинада гуманитар фалокатга олиб келиши ва Европа давлатларининг иқтисодий ресурсларини сезиларли даражада сарфлаб юбориши мумкин.

Киритилди: 16:30 26.10.2026. Ўқилди: 844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!