Франция президенти бу ҳақда дипломатик корпус вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди.
Макроннинг сўзларига кўра, агар Киевнинг иттифоқчилари бу можародан чарчагани учун Россия билан “муроса”га рози бўлишса, Ғарбнинг обрўсига путур етказилади.
"АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг Украинадаги урушни “24 соат ичида” тугатиш ҳақидаги ваъдасига келсак, биз Украина можаросига тез ва осон ечим топилмайди, деган фикрдамиз. Урушда Украина мағлуб бўлса, Қўшма Штатларнинг ғалаба қозониш имконияти йўққа чиқади. Буни Трамп ҳам яхши билади", — деди Франция президенти.
Шу билан бирга, Макрон украиналиклар ҳудудий масалаларни "реал вазият асосида" муҳокама қилиши кераклигини айтди.