Лукашенко ҳокимиятга ёпишиб олмагани ва уни тинч йўл билан топшириш учун барча ишни қилишга тайёрлигини билдирди.
"Мен ҳокимиятга ёпишиб олмаганман. Беларусда ҳокимиятни янги авлодга тинч, хотиржам топшириш учун барча ишни қиламан. Янги ҳукумат даврида ҳам яшаш насиб этишига умид қиламан. Мен фарзандларимнинг қандай яшашини кўрмоқчиман. Мана менинг мақсадим", — деди Буларус президенти Минск вилоятидаги черковга ташрифида чоғида.
Маълумот учун, Беларусда навбатдаги президентлик сайлови 2025 йил 26 январда ўтказилиши белгиланган. Сайловда беш нафар номзод, жумладан, 1994 йилдан бери мамлакат президенти сифатида фаолият юритиб келаётган Александр Лукашенко ҳам иштирок этади. Бу Лукашенко учун еттинчи президентлик сайлови ҳисобланади.