Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Киевда Украина қуролли кучларининг қариндошлари демобилизация талаб қилиб митинг ўтказди

Киевда Украина қуролли кучларининг қариндошлари демобилизация талаб қилиб митинг ўтказди

Киевда Украина Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг бир неча ўнлаб қариндошлари армияда хизмат қилишнинг аниқ муддатларини белгилаш ва демобилизация жараёнини таъминлашни талаб қилиб норозилик митингини ўтказмоқда. Бу ҳақда "ТАСС" нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, дастлаб намойишчилар Украина Қуролли кучлари Бош штаби биноси ёнида тўпланиб, "Нега аскарлар ҳуқуқ ўрнига фақат масъулиятга эга?" деган шиорлар ёзилган плакатларни ушлаб туришган ва бошқалар акция иштирокчилари олдига Бош штаб Ҳарбий ҳамкорлик марказий бошқармаси вакили Станислав Бойчук келиб, "демобилизация тўғрисидаги қонун ҳали қабул қилинмайди, чунки бу ерда одам етарли эмас" - деди.

Унинг қўшимча қилишича, фронтдаги ҳарбий хизматчиларга муқобил – 90 кунлик таътил таклиф этилади. Бойчук қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш режалаштирилаётганини таъкидлади, бироқ муддат кўрсатилмаган.

Шундан сўнг намойишчилар Олий Радага йўл олишди. Улар ҳукумат кварталида парламент биносига олиб борувчи йўлни тўсиб: "Қани ваъда қилинган қонун? Армия қуллик эмас!" - деб ҳайқиришди.

Киритилди: 18:47 08.01.2025. Ўқилди: 2422 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!