Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Онамни ҳақорат қилди, чидолмадим" — Тошкентда эркак хотинини нега ўлдирганини айтди

"Онамни ҳақорат қилди, чидолмадим" — Тошкентда эркак хотинини нега ўлдирганини айтди

Тошкентда эркак ўз аёлининг бошига болға билан уриб, ўлдирди. Судда қотил эрга жазо тайинланди. Бу ҳақда "Миллар" информацион дастурида маълум қилинди.

Uznews.uz'нинг ёзишича, судланувчи 1993 йилда, турмуш ўртоғи эса 1987 йилда туғилган. Воқеа пойтахтнинг Юнусобод туманида юз берган. Маълум бўлишича, аёл эрига "фарзандларимни моддий томондан таъминлай олмаяпсиз" деган важ билан тортишиб қолади. Бу келишмовчиликлар эса кун сайин ортиб боради.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида ўтказилган суд жараёнида прокурорнинг айтишича, судланувчи аёлининг бош қисмига бор кучи билан зарба берган, оқибатда эса марҳума олган жароҳатлар сабаб вафот этади.

"7 нафар фарзанд бор, яхши яшаб келганмиз. Аёлим жаҳли чиққанлиги учун менга нисбатан ҳақорат гаплар гапирганида, онамга нисбатан ҳақорат сўзни эшитганимдан кейин, мен стресс ҳолига тушиб, ўзимни тута олмасдан қўлимдаги болға билан бошининг бошқа қисмига уриб юборганман. Бир марта урганими биламан. Шу ҳолатда ўзимни йўқотиб қўйганман", - деди судланувчи.

Бўлиб ўтган суд мажлисида эркак қилган ишидан пушаймонлигини айтди.

Суд ҳукм билан судланувчи эркак Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисмига асосан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Киритилди: 09:39 08.01.2025. Ўқилди: 2031 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!