Бу ғояни ҳозирча фақат суратда кўриш мумкин.
Сайланган президент ижтимоий тармоқда Канадани ҳам ўз ичига олган АҚШ харитасини эълон қилди.
Аввалроқ истеъфога чиқиш ниятини эълон қилган Канада Бош вазири Жастин Трюдо Канада ҳеч қачон АҚШнинг бир қисмига айланмаслигини айтди.
"Канаданинг Қўшма Штатлар таркибига кириши учун заррача ҳам имконият йўқ. Ҳар икки давлатдаги ишчилар ва аҳоли савдо ва хавфсизлик соҳаларида энг йирик ҳамкор бўлишимиздан фойда кўради”, — деб ёзди Трюдо Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.