Украинанинг NАТО'га аъзо бўлиш йўлидаги асосий тўсиқ кенг кўламли коррупция бўлиб қолмоқда — National Interest.
Журналнинг қайд этишича, NАТО'нинг янги аъзолари бир қатор стандартларга, жумладан, алянс билан ҳарбий интеграция ва "давлат органларида коррупция даражасининг пастлиги" талабига жавоб бериши керак.
"Охирги масала азалдан Европанинг энг коррупциялашган мамлакатларидан бири деб ҳисоблаб келинган Украина учун жиддий тўсиқ бўлиб қолиши мумкин", — дейилади нашр мақоласида.
Коррупция муаммоларидан ташқари, Украинанинг NАТО'га киришига бошқа тўсиқлар ҳам халақит бериши мумкин. Улар орасида янги номзоднинг альянснинг қолган сиёсий аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланиши зарурати бор. Мақола муаллифларининг фикрича, ҳатто АҚШ раҳбарияти ҳам Украинанинг алянсга қабул қилинишига қарши чиқиши мумкин.