Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Украинанинг келажаги бўйича музокаралар қачон ўтказилади?

Украинанинг келажаги бўйича музокаралар қачон ўтказилади?

Украинанинг келажаги бўйича музокаралар фақат унинг иштирокида ва ўт очишни тўхтатилганидан кейин ўтказилиши мумкин — Европа етакчиларининг қўшма баёноти.

Reuters'нинг хабар беришича, Европа давлатлари раҳбарлари шанба куни бўлиб ўтган музокара ва маслаҳатлар якунида АҚШ ва Россия президентларининг 15 август куни Аляскада ўтказилиши режалаштирилган учрашуви арафасида умумий позицияни ишлаб чиқишга бағишланган қўшма баёнотни эълон қилди.

Қўшма баёнотда Буюк Британия, Франция, Финляндия, Германия, Италия ва Полша етакчилари ҳамда Еврокомиссия раҳбари Қўшма Штатлар президенти томонидан Россия тажовузини урушини тўхтатиш ва адолатли тинчликка эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишлаши қайд этилди.

"Муҳим музокаралар фақат ўт очишни тўхтатиш ёки ҳарбий ҳаракатларни камайтириш шароитида ўтказилиши мумкин", дея уларнинг сўзларини келтирди Reuters.

Баёнотда, шунингдек, тинчликка элтувчи йўл Украинанинг иштирокисиз белгиланиши мумкин эмаслиги ҳамда халқаро миқёсда тан олинган чегараларни куч билан ўзгартириб бўлмаслиги таъкидланган.

Киритилди: 13:16 10.08.2025. Ўқилди: 650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!