Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Украинанинг АҚШ маблағисиз фалокатга дуч келиши башорат қилинди

Украинанинг АҚШ маблағисиз фалокатга дуч келиши башорат қилинди

Украина Вашингтоннинг янги қурол-яроғ ва маблағ етказиб беришдан бош тортгани туфайли фалокатга юз тутмоқда, деб ёзади Швейцариянинг Neue Zurcher Zeitung газетаси.

Нашр Кил Жаҳон Иқтисодиёти Институти томонидан шу ҳафта эълон қилинган статистик маълумотларни таҳлил қилиб, шундай хулосага келди.

"Украиналикларнинг узоқ вақтдан бери энг муҳим тарафдори бўлган америкаликлар бурилиш ясади. Январь ойидан бери Вашингтон бирорта ҳам янги ёрдам пакетини эълон қилмади. Бу Украина учун фалокат деганини англатади", - дея таъкидлайди нашр.

Ҳатто Европа давлатларининг молиявий инъекциялари ҳам АҚШдан кўрсатилган ёрдам ҳажмини қоплашга ёрдам бермайди. Муҳими, Европа Иттифоқи Киевни маълум қуроллар, хусусан Patriot тизимлари ёки ATACMS ракеталари билан таъминлай олмайди.

18 июнь куни Зеленский Ғарб давлатларидан Украинага ҳар йили 40 миллиард доллар миқдорида ёрдам кўрсатишни талаб қилди.

Киритилди: 10:40 20.06.2025. Ўқилди: 1366 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!