Урушда яқин қариндошини йўқотган украиналиклар энди халқаро реестрга компенсация учун ариза топширишлари мумкин.
Украина учун зарар ҳисоби реестрига кўра, бу Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли босқинчилиги натижасида юзага келган инсоний азоб-уқубатларни тан олишдаги муҳим қадам ва оилалар учун "адолат излаш ва оғир йўқотишларини эътироф эттириш" имконидир.
Ариза берувчилар ҳалок бўлган шахс ва унинг ўлими ҳолатлари ҳақида маълумот тақдим этишлари керак. Реестр маълум қилишича, улар молиявий ёрдам йўқолиши каби тўғридан-тўғри молиявий зарарларни исботловчи далиллар кўрсатишлари шарт эмас ва ўз талабларини рақамли шаклда юборишлари мумкин.
Илгари украиналиклар фақат Россия ҳужумлари натижасида уй-жойларининг вайрон бўлиши каби мулкий зарар учун ариза топширишлари мумкин эди.