Бугун 2 февраль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Дугин: "Православ ва шиа олами биргаликда Дажжолга қарши боради..."

Дугин: "Православ ва шиа олами биргаликда Дажжолга қарши боради..."

Рус файласуфи ва жамоат арбоби Александр Дугин Россия ва Эрон Иттифоқ давлатини тузишни ҳамда "Дажжол сивилизациясига қарши биргаликда курашишни" таклиф этди.

"Россия-Эрон Иттифоқ Давлатини ташкил этиш авангард ғоя ҳисобланади. Бу бизнинг геосиёсий салоҳиятларимизни шунчаки қўшиш эмас, балки уларни кўпайтириш бўларди. Аслида, бундай қадам янги глобал супердавлатни тезкорлик билан мустаҳкамлаган бўлар эди. Бу Эронга ишончли ядровий ҳимоя, Арктикага ва шимоли-шарқий Евросиёнинг бепоён кенгликларига чиқиш имконини берарди. Россияга эса Ҳинд океанидаги ҳарбий-денгиз базаларини, шиа дунёсининг қудратини, Яқин Шарқ муаммоларида фаол иштирок этиш учун плацдармни ва Марказий Осиёда гегемонликни таъминлаган бўларди..."

Янги Россия-Эрон давлатининг шимоли православ бўлади. Жануби шиаларга тегишли. Ва биз биргаликда Дажжол сивилизациясига қарши кураш олиб борамиз," - деди Дугин.

Киритилди: 22:55 01.02.2025. Ўқилди: 2680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!