Буюк Британия ҳукумати украиналик қочқинларни россиялик олигархлардан мусодара қилинган уйларга жойлаштиришни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда The Times газетаси хабар бермоқда.
Британия бош вазири ўринбосари Доминик Раабнинг айтишича, ҳукумат «клептократлар» ўз бойлигини қандай тўплагани ҳақида хабар берувчи журналистларга босимни тўхтатишни назарда тутадиган қонун қабул қилади. Мансабдорнинг сўзларига кўра, Британия ҳукумати "қисқа фурсатда" олигархларга ўз бойликларини ҳимоя қилиш учун қиммат юридик фирмаларни ёллашни тақиқлайди.