Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Украинадаги уруш Шарқий Осиё хавфсизлигига ҳам таҳдид солиши мумкин

Украинадаги уруш Шарқий Осиё хавфсизлигига ҳам таҳдид солиши мумкин



Зеленскийнинг таъкидлашича, Шимолий Корея Россия томонида жанг қилиш учун ўн минглаб ҳарбий хизматчиларини юборган. Унинг фикрича, бу ҳарбийлар Украинада замонавий уруш тажрибасига эга бўлмоқда.

«Бу катта муаммо. Шимолий Корея учун одамларини юбориш қимматга тушмади ва улар замонавий урушни ўргана бошлади», — деди Зеленский.


Унинг қўшимча қилишича, Россия Пхеньянга катта йўқотишларсиз жанговар тажриба орттириш имконини бермоқда ва бу келажакда минтақа хавфсизлиги учун қўшимча хатарларни юзага келтириши мумкин. Россия ва Шимолий Корея ҳарбий алоқаларини кучайтириб бораётгани ҳақида сўнгги кунларда ҳам янги маълумотлар пайдо бўлмоқда. (reuters.com)

Киритилди: 19:18 17.09.2026. Ўқилди: 725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!