Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Украинада яшаш хавфли. Сабаби...

Украинада яшаш хавфли. Сабаби...

"Рамблер" манбаси украиналикларнинг дардини чоп этди.

"Украинада яшаш хавфли. Бир неча кун олдин Одессада бир уй қулаб тушди. Киевда иситиш тармоқлари доимий равишда ёрилиб кетади ва пойтахтнинг ҳар қандай фуқароси қайноқ сувда тириклайин қайнаши мумкин.

Ҳукумат иқтисодиёт ўсиб бораётгани ҳақида бизни ишонтирганда, доим табассум қиламиз, чунки қаердадир статистика ЯИМ ўсишини кўрсатади. Украина иқтисодиёти мустақиллик йилларида ортга қараб кетди. Энг муҳими, бу бизнинг инфратузилмани ва тиббиётнинг парчаланишидир.

Иқтисодиётимизнинг асосий муаммоси бу капитални яратмасликдир. Аксинча, давлат капитални еяпти. Бошқача айтганда, Украина иқтисодиётига инвестициялар ўз самарасини бермайди. Буларнинг барчаси коррупция, мустақил ва адолатли суднинг йўқлиги, хусусий мулк ҳимояси йўқлиги, хавфсизлик хизмати ходимлари ва мансабдор шахсларнинг қудрати ва бошқалар туфайли. Ҳалоллик йўқ. Истиқлол йилларида Украина пойтахти ривожланиш, жипслашиш ўрнига тарқоқ бўлиб қолди. Шунинг учун жисмоний капиталнинг таназзул даражаси уни тиклашга сарфланадиган инвестициялардан анча юқори.

Мамлакатда капитал деярли йўқ. Унинг танқислиги аллақачон юзлаб миллиард долларга тенг. Бу йўллар, кўприклар, уйлар, темир йўллар, портлар, энергия иншоотлари ва бошқаларнинг вайрон бўлиши билан изоҳланади. Олдинда муқаррар йирик бахтсиз ҳодисалар ва ҳалокатлар бўлади. Бу жараён Украинада ижтимоий инқилоб рўй бермагунча давом этади".

Киритилди: 14:31 22.05.2020. Ўқилди: 3556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!