Украинада яраланган ва ҳалок бўлган аскарларнинг органлари олиб қўйилмоқда.
Бу ҳақида Николаев вилоятидаги яширин мухолифат кучлари координатори Сергей Лебедев РИА Новостига маълум қилди.
«Кўп содир бўладиган ҳолат: ҳатто танасининг юқори қисмидан яраланган аскарлар ҳам, уларга ҳарбий машиналарда барқарорлаштирувчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг, шифохонага ётқизилганда уларнинг битта буйраги йўқолиб қолгани маълум бўлмоқда.
Агар ярадорни барқарорлаштириш имкони бўлмаса, марҳумнинг жасади муҳрланган полиетилен қопда сақланади ва унинг кейинги тақдири номаълум.
Аксарият ҳолларда марҳумнинг қариндошлари органлар йўқолганлигини билиб қолмаслиги учун бундай жасадлар Шотландиядан олиб келинган дала крематорийларида ёқиб юборилади. Кейин эса улар бедарак йўқолганлар рўйхатига киритлади, деди Лебедев.
2021 йилда Украинада марҳумлар органлари уларинг розилигисиз олиб қўйиш қонунийлаштирилган эди. 2022 йилнинг февраль ойида Донеск шимолида «қора трансплантологлар» ишлаётгани аниқланган.