Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Украина янглишиб Финляндия томонга портловчи модда ўрнатилган дронларни юборди

Украина янглишиб Финляндия томонга портловчи модда ўрнатилган дронларни юборди

Helsingin Sanomat газетанинг исми сир қолишини истаган манбаларининг хабар беришича, Киев дронлар тасодифан юборилгани ҳақида Хелсинкини ўзи огоҳлантирган.

Нашрнинг ёзишича, жумага ўтар кечаси Финляндия Ички ишлар вазирлиги дрон хавфи сабабли Уусимаа вилоятининг барча аҳолисини бинолар ичига яширинишини сўраган. Шунингдек, дрон таҳдиди туфайли авиақатновлар ҳам тўхтатилган, дейилади хабарда.

Финляндия осмонига тунда камида битта дрон учиб кирди, шу сабабли Хелсинки аэропорти 3 соатга ёпилди. Хабарларга кўра, ҳавога қирувчи самолётлар кўтарилган.

Аввалроқ ҳам Финляндия ҳудудига Украина дронлари учиб кирганди, буни Мудофаа вазири Антти Хяккянен қоралаган эди.

Киритилди: Бугун 14:49. Ўқилди: 410 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!