Маълум қилинишича, гап 40 миллион АҚШ доллари, 35 миллион евро ҳамда 9 килограмм олтин ҳақида бормоқда. Ушбу маблағлар “Ошадбанк” инкассаторлари Венгрия ҳудуди орқали ҳаракатланаётган пайтда мамлакат томонидан олиб қўйилган.
Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Венгрия расмийларини инкассаторларни талон-торож қилишда ва куппа-кундуз куни пул ва олтинни ўғирлашда айблади. Вазир Европа давлатларини "мисли кўрилмаган давлат бандитизми ва рекетини қоралашга" чақирди.
Аввалроқ, 5 март куни Венгрия ҳукумати “Ошадбанк”нинг етти нафар инкассаторини қўлга олган эди. Венгрия расмийлари улар “Украина ҳарбий мафиясининг пулларини олиб кетаётган бўлиши мумкин” деган тахминни билдирган. Орадан кўп ўтмай инкассаторлар озод қилинган.