Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Украина Уиткофф ва Келлог билан 30 кунлик оташкесим ҳақида музокаралар олиб бормоқда

Украина Уиткофф ва Келлог билан 30 кунлик оташкесим ҳақида музокаралар олиб бормоқда

Украина АҚШ, Европа Иттифоқи, Шимолий Европа ва Болтиқбўйи ҳамкорлари билан 30 кунлик оташкесим бўйича бир қатор онлайн учрашувлар ўтказди. Музокараларда АҚШ президентининг махсус вакиллари Стивен Уиткофф ва Кейт Келлог иштирок этди.

Бу ҳақда президент девони раҳбари Андрей Ермак маълум қилди.

Унинг хабар беришича, музокараларда Франция президенти маслаҳатчиси Эммануэль Бонне, Буюк Британия бош вазири маслаҳатчиси Жонатан Пауэлл ва Германия канцлери маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер иштирок этган.

Ермакнинг таъкидлашича, Украина томони музокаралар чоғида тўлиқ ва сўзсиз ўт очишни тўхтатиш адолатли ва барқарор тинчликка эришиш учун биринчи қадам бўлиши кераклигини таъкидлаган.

Киритилди: 14:44 08.05.2025. Ўқилди: 683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!