Бугун 12 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Украина Ташқи ишлар вазирлиги: Россия делегацияси биз қабул қилиб бўлмайдиган бир қатор фикрларни билдирди

Украина Ташқи ишлар вазирлиги: Россия делегацияси биз қабул қилиб бўлмайдиган бир қатор фикрларни билдирди

Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси Украина учун ҳақиқатан ҳам қабул қилиб бўлмайдиган бир қанча фикрларни билдирди.

Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Георгий Тихи Истанбулдаги брифингда маълум қилди.

"Россия делегацияси биз қабул қилиб бўлмайдиган бир қатор фикрларни билдирди. Ишонинг, 2014-йилдан буён россияликлар билан барча турдаги музокараларда катта тажрибага эгамиз. Кўп раундлар бўлди, шу боис Украина делегацияси ўша томондан айтилиши мумкин бўлган ҳамма нарсага қандай муносабатда бўлишни жуда яхши билади, деб айтган бўлардим", - деди у.

Тйхининг сўзларига кўра, Украина делегацияси бу таклифларга хотиржам муносабатда бўлиб, принсипиал позицияни намойиш этиб, ўз чизиғида содиқ қолган.

Киритилди: 22:17 16.05.2025. Ўқилди: 1216 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!