Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Украина Россияга ёрдам бераётганларга нисбатан санкцияларни кучайтиради

 Украина Россияга ёрдам бераётганларга нисбатан санкцияларни кучайтиради

Президенти Владимир Зеленский ўзининг кечки мурожаатида мамлакат ичкарисидаги санкциялар бўйича ишлар фаоллаштирилишини маълум қилди.

"Украинада ҳам санкциялар бўйича барча ишларни фаоллаштирамиз. Шундай қилиб, ҳозиргача Россияга ёрдам бераётган, у билан қандайдир шаклда ҳамкорлик қилаётган ёки босиб олинган ҳудудларда бизнесини сақлаб қолаётган ҳар бир киши — бундай фаолият мутлақо жиноят эканини ҳис этиши керак", — дея таъкидлади президент.

Аввалроқ Зеленский Россияга дрон ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган маҳсулотларни етказиб бераётган хитойлик компанияларга қарши санкциялар киритган эди.

Киритилди: 23:15 21.06.2025. Ўқилди: 667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!