Украина Қуролли кучлари яқин ҳафталарда режалаштирилган қарши ҳужумни кейинга қолдирди, деб ёзади The Washington Post.
Сабаблари орасида об-ҳаво шароити, техниканинг секин етказиб берилиши ва ўқ-дориларнинг етишмаслиги ҳам бор. Пентагоннинг махфий файллари, жумладан, Украина қўшинлари ва уларнинг имкониятлари ҳақидаги маълумотларнинг сиздирилиши вазиятни янада мураккаблаштирди.
Аввалроқ CNN ошкор этилган маълумотларга таяниб: Вашингтон Киев можарога тезда барҳам бера олишига ишонмайди.