Мюнхен конференциясида Украина ва АҚШ вакиллари ўртасидаги биринчи учрашув бошланди. Зеленский Ермак Қўшма Штатлар президентининг махсус вакили Кит Келлог билан музокараларни бошлаганини маълум қилди.
Андрей Ермак учрашув якуни бўйича баёнот берди:
◾️ Россияга кучли босим ўтказилмасдан тузиладиган ҳар қандай келишув ишламайди;
◾️ Украинани назорат қилиш Кремл учун империявий амбицияларнинг асосий мақсади бўлиб қолмоқда;
◾️ Кит Келлог билан Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириш масаласини муҳокама қилдик. Бу нафақат бизнинг мамлакатимиз, балки бутун Европа ва дунё хавфсизлиги масаласидир. Украинага ҳозир ёрдам бериш – кейинчалик янада қудратли Россияга қарши туришдан анча арзондир;
◾️ Юқори даражали учрашувлар ўтказилиши ва АҚШ махсус вакилининг Украинага ташрифи масаласини муҳокама қилдик.