Украина президенти матбуот котиби Сергей Никифоров Владимир Зеленский Американинг "60 дақиқа" телекўрсатувига берган интервьюсида украиналикларнинг фронтдаги йўқотишлар сони 100 минг киши эканлигини айтгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Никифоровнинг сўзларига кўра, президент бундай рақамларни айтмаган – бу баёнотни фақат дастурнинг овозли диктори айтган ва давлат раҳбарининг расмий баёноти эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 2025 йил февралида Владимир Зеленский кенг кўламли уруш бошланганидан бери 46 мингдан ортиқ украиналик ҳарбий ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.